“Барселона” собиқ бош мураббийи Хави жамоа ва унинг мухлислари ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Испаниялик мутахассис Netflix томонидан Ла Лига ҳақида олинаётган ҳужжатли фильмда “Барселона” клуби ва унинг мухлислари ҳақида фикрларини баён қилди.
“Клуб ва унинг мухлислари учун энг муҳими — “Реал”дан юқорида туриш”, — дейди Хави.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум якунида каталонияликлар мураббийлигини тарк этди. Унинг ўрнини германиялик мураббий Ҳанси Флик эгаллади.
Хави “Барселона”ни 2021 йилдан 2024 йилга қадар бошқарди. Унинг қўл остида жамоа Испания чемпионати ва мамлакат Суперкубогини қўлга киритган.
Изоҳ (0)