Ҳимоячи Лени Йоро “Манчестер Юнайтед” билан шартнома имзолади.
Фабрицио Романонинг маълум қилишича, футболчи манчестерликлар билан 2029 йил июнь ойига қадар мўлжалланган шартнома имзолаган.
Томонлар барча музокараларни якунлаган. Ҳозирда “Юнайтед” ва “Лилль” барча керакли ҳужжатларни бир-бирга узатмоқда.
18 ёшли футболчи тез орада тиббий кўрикдан ўтади.
Қайд этиб ўтиш жоиз, франциялик футболчига Мадриднинг “Реал” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдираётган эди.
Маълумот учун, Йоро 2005 йилда таваллуд топган. “Лилль” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Профессионал фаолиятини ҳам ушбу клубда 2022 йилда бошлаган.
Изоҳ (0)