Июль ойи аввалида Рақобат қўмитаси томонидан “Лукоил”га нисбатан нарх манипуляцияси бўйича иш қўзғатилган эди.
18 июль куни қўмита матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу иш юзасидан қўмитанинг махсус комиссияси Lukoil Overseas Supply and Trading Ltd компаниясига “Рақобат тўғрисида”ги қонун ҳамда ҳукумат қарори билан тасдиқланган “Биржа савдоларида юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида”ги низоми талабларининг бузилишига йўл қўйилганлиги натижасида асоссиз олинган маблағни қайтариш бўйича қарор қабул қилинди.
Шунингдек, қонун бузилишларни бартараф этиш ва кейинчалик йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
“Маълумот ўрнида, махсус комиссиянинг ушбу қароридан норози бўлган томон Қўмитанинг апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга”, дейилади хабардаю
Изоҳ (0)