Демократлар партиясининг бир қанча юқори мартабали шахслари маълум қилишича, АҚШ президенти Жо Байден шу дам олиш кунларидаёқ президентлик пойгасидан чиқиши мумкин. Бу ҳақида Axios хабар қилди.
Бунга Жо Байденга нисбатан кучайиб бораётган босим сабаб бўлиши мумкин. Июнь ойида бўлган дебатда Трамп Жо Байден устидан ғалаба қозонгани қайд этилганди. Ўша дебатда Байден анча суст ва тушкун кўринганди. Кейинчалик унинг ўзи бу ҳолатни касаллигига йўйди.
Нима бўлишидан қатъи назар, Жо Байден президентлик пойгасини тарк этмаслигини маълум қилганди.
Бироқ энди вазият ўзгарди. Вақт ўтган сари Байден президентлик каби катта масъулият талаб қилинадиган лавозимга лойиқлиги борасида саволлар кўпаймоқда. Унинг ўзи ҳам бир қатор учрашувлар ва тадбирлардаги ҳаракатлари билан буни исботлаб қўймоқда.
Жумладан, Вашингтонда ўтган НАТО саммитида Байден Зеленскийга сўз бераман деб, уни “Путин” деб атаб юборганди.
Қолаверса, бугун 18 июль куни Жо Байден коронавирусга чалингани хабар қилинди.
Изоҳ (0)