Унда Ўзбекистон терма жамоасидан нечта медал кутилаётгани ҳақида савол берилди.
“Бу саволингизга 11 август куни жавоб бера оламиз. Чунки якуний натижалар ўша куни аниқ бўлади. Асосий мақсадимиз лицензия қўлга киритиш эмас, медалларга эга чиқиш.
Бизда минимал ва максимал вазифа деган нарса йўқ. Медалларнинг аниқ сонини ҳеч ким билмайди. Лекин режаларимиз бор. Дуо қилиб турсангиз, барчаси яхши бўлади.
Медал тақдим этувчи энг асосий яккакурашлар спорт турлари сўнгги кунларга тўғри келади. Илтимос, аниқ башорат сўраманглар”, деди Адҳам Икрамов”.
Маълумот учун, Париж Олимпиадаси баҳслари 27 июлдан 10 августга қадар бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)