Саида Мирзиёева Қатарнинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, таълим ва маданият соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Хусусан, афғонистонлик қизларни Термиз шаҳрида ўқитиш лойиҳаси, шунингдек, Ўзбекистон талабалари учун Қатарнинг етакчи университетларида таҳсил олиш бўйича грант ўринларини кўпайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Изоҳ (0)