Сардор Азмун “Байер” машғулотларидан четлатилди.
Леверкузенликлар ҳужумчиси ҳеч кимни огоҳлантирмасдан мавсумолди машғулотларнинг биринчи кунини ўтказиб юборган. Кейинчалик у бунинг сабабини ўзини ёмон ҳис қилиши деб тушунтирган.
Шундан сўнг бош мураббий Хаби Алонсо эронлик футболчини жамоадан вақтинчалик четлатган, дея хабар бермоқда Билд. Азмун эндликда индивидуал дастурлар бўйича шуғулланади.
Машғулотларнинг қолдирилиши футболчининг четлатилишига ягона сабаб эмас. Шунингдек, у клуб базасига ёмон жисмоний ҳолатда етиб келган.
Қайд этиб ўтиш жоизки сардорга “Севилья” қизиқиш билдирмоқда. Испан клуби футболчини тўлиқ сотиб олмоқчи эмас, бир мавсумга ижарага олмоқчи.
Азмун ўтган мавсумни ижара асосида “Рома” сафида ўтказди. Унинг ҳисобида 23 та ўйинда 3 та гол мавжуд.
Изоҳ (0)