Россиянинг Оренбург вилоятига олиб кирилмоқчи бўлган Ўзбекистондан келтирилган мевалар партиясида шарқ куяси аниқланди, деб хабар қилди “Росселхознадзор”.
Оренбург вилоятидаги омборхонада 13,68 тонна ўрик ва 2,59 тонна олхўри, жами 16 тоннадан ортиқ мева бор эди. Улар Ўзбекистоннинг Наманган вилоятидан олиб келингани айтилмоқда.
“Фитосанитария назорати чоғида Евросиё иқтисодий иттифоқи ҳудудида тарқалиши чекланган карантин зараркунандаси, яъни шарқ куяси аниқланди”, дейилади “Росселхознадзор” хабарида.
Ушбу маҳсулотларни Россияга олиб кириш тақиқланди.
Маълумот учун, шарқ куяси қуртлари шафтоли, олхўри, ўрик, олма, нок, беҳи, олча, гилоснинг мева ва куртакларига зарар етказади. Шу билан бирга, улар ҳосилни 50 дан 100 фоизгача йўқ қилишга қодир.
Изоҳ (0)