Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 17 июлда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 21,59 сўмга пастлаб, 12 586,03 сўм бўлди. Евро 42,44 сўмга тушиб, 13 716,26 сўм бўлди. Рубль 0,41 сўмга пастлаб, 143,99 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси етти кунлик кўтарилишдан сўнг кетма-кет икки кун пастлаб, 12 607,62 сўм бўлганди. Рубль ҳам тушиб, евро кўтарилганди.
Изоҳ (0)