Томас Мюллер Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади.
“Ўз мамлакатим шарафини ҳимоя қилганимдан фахрланаман. Барчага миннатдорлигимни билдираман. Энди мен трибунадан туриб жамоани қўллаб-қувватлайман”, — дейди 34 ёшли футболчи.
Германияда бўлиб ўтган Евро—2024 мусобақаси Мюллер учун энг охиргиси бўлди. Томас турнирда 2 та ўйин ўтказишга муваффақ бўлди.
Мюллер Германия терма жамоаси сафида 131 та ўйин ўтказиб, 45 та гол (6-энг яхши натижа) муаллифига айланди. Фақатгина Лотар Маттеус (150) ва Мирослав Клозе (137) ундан кўпроқ ўйин ўтказган.
Футболчи Германия билан биргаликда ЖЧ—2014 да чемпион бўлган ва ЖЧ—2010 да учинчи ўрин соҳибига айланган.
Изоҳ (0)