Қарши шаҳрида яширинча тармоққа уланган ишлаб чиқариш цехи 1 млрд сўмликдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” хабар берди.
Маълум қилинишича, Қарши шаҳрида фуқаро М.Ф. фермер хўжалигига қарашли бинода фаолият юритаётган омухта ем ишлаб чиқариш цехи ҳужжатларсиз, тўгридан тўғри газ тармоғига уланиб, ундан ноқонуний фойдалангани аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра давлат манфаатларига 1 млрд 65 млн сўм зарар етказилгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Изоҳ (0)