Ўзбекистоннинг олис ҳудудларидаги тадбиркорларга 3,2 триллион сўмлик ёрдамлар кўрсатилди, деб хабар бермоқда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.
Унга кўра, президент фармонига асосан белгиланган 4–5-тоифага кирувчи ҳудудларда фаолият юритаётган 8 886 нафар тадбиркорнинг 9 571 та лойиҳасига 2018–2024 йиллар давомида 3 триллион 252 миллиард сўм молиявий ёрдамлар тақдим этилди.
Бунинг натижасида жами 78 984 та янги иш ўрни яратилишига эришилди.
Ўзбекистонда йирик солиқ тўловчиларни аниқлаш мезонлари ўзгартирилган эди. Аввалроқ Ўзбекистонда 122 минг 862 та ташкилот 2024 йилнинг январь—май ойларида 10,6 трлн сўм миқдорда солиқ имтиёзларидан фойдалангани тўғрисида хабар берилганди. Шу билан бирга 2 561 та корхона молиявий хизматлар бўйича 7,9 триллион сўмдан ортиқ ҚҚСсиз операциялар амалга оширган.
Изоҳ (0)