Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Буюк ипак йўли ва Темур Малик кўчаларининг бир қисми 15 июль куни соат 00:00 дан бошлаб ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қуйидаги йўлларда қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли автомобилларнинг ҳаракати чекланади:
- Темур Малик-Боғишамол кўчалари чорраҳасидан Темур Малик кўчаси бўйлаб, Темур Малик-Султония кўчалари чорраҳасигача.
- Темур Малик-Буюк Ипак йўли кўчалари чорраҳасидан Буюк Ипак йўли кўчаси бўйлаб, Буюк Ипак йўли-Шукур Бурхонов кўчалари чорраҳасигача.
Изоҳ (0)