Наманган ва Самарқанд вилоятларида электр тармоқларига ноқонуний уланган фермер хўжаликлари аниқланди, деб хабар бермоқда Прокуратура департаменти.
Унга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Янгиқўрғон ва Чортоқ тумани бўлимлари томонидан терговга қадар текширувлар ўтказилган. Унда “И.Н.” ва “Қ.А.” фермер хўжалиги масъул шахслари ер майдонини суғориш учун ўрнатилган сув иншоотларини тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан электр тармоқларига улаб, жами 203,9 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Шу каби, департаментнинг Булунғур ва Жомбой тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда ЯТТ Д.А., “С.Б.” ҳамда “Т.С.Ҳ.” фермер хўжаликлари масъул шахслари тижорат мақсадида электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 245 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)