Президент Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йиғилишда “Ташаббусли бюджет” доирасидаги кўплаб лойиҳалар иши ҳали бошланмаганини танқид қилди.
Маълум қилинишича, 2024 йилда “Ташаббусли бюджет” доирасида Фарғонадаги 266 та лойиҳага 340 миллиард сўм ажратилди. Лекин уч ойдан бери кўплаб лойиҳалар бўйича ҳали амалий иш бошланмагани танқид қилинди.
Шу ойнинг ўзида “Ташаббусли бюджет”га вилоят бюджетидан ҳозиргача берилмаган маблағларни ўтказиб бериш топширилди. Бунинг ҳисобига 35 та маҳалладаги электр, газ ва йўл масаласи ҳал бўлади.
Шунингдек, туманлар маҳаллий бюджетида маблағни кўпроқ қолдириш мақсадида жисмоний шахслардан даромад солиғининг ярмини туман бюджетида қолдириш масаласини кўриб чиқиш топширилди.
Изоҳ (0)