Футзал бўйича халқаро ўртоқлик ўйинида Ўзбекистон терма жамоаси 12 июль, пайшанба куни Гватемалага қарши баҳс олиб борди.
Учрашув Ўзбекистоннинг 2:3 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Ўзбекистон сафида Меҳрож Худойберганов ва Дилшод Раҳматов урган бўлса, Гватемала таркибида Патрик Руис иккита, Роберто Алворадо битта гол урди.
Хосе Венансио Лопес шогирдлари 11 июль куни ҳам Гватемалага қарши ўйнаганди. Кеча бўлиб ўтган баҳсда Ўзбекистон 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Халқаро ўртоқлик ўйини
12 июль, жума
Ўзбекистон – Гватемала 2:3
Голлар: 3’ Меҳрож Худойберганов, 32’ Дилшод Раҳматов — 9’, 24’ Патрик Руис, 27’ Роберто Алворадо.
Ўзбекистон (дастлабки бешлик): 1. Рамил Алмамедов, 2. Анасхон Раҳматов, 6. Илҳом Ҳамроев, 8. Ҳусниддин Нишонов, 9. Ихтиёр Ропиев.
Захира: Элмуродов, Юнусов, Ботиров, Жўраев, Раҳматов, Усмонов, Беркинов, Аҳмедзянов, Худойбердиев.
Изоҳ (0)