Украина мудофаа вазири Рустем Умеровнинг айтишича, Киевнинг “ғалаба режаси” мавжуд, бироқ уни амалга ошириш учун кўпроқ қурол керак.
Умеровга кўра, Украинага янги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари керак.
Аммо Ғарб давлатларининг қурол-яроғ етказиб беришдаги қатъиятсизлиги режа амалга оширилишини кечиктириши мумкин, — дейди вазир.
Аввалроқ мамлакат ТИВ раҳбари Дмитрий Кулеба дунёда мавжуд бўлган барча Patriot ҳаво мудофаа тизимлари Украинага келтирилишига ваъда берган эди. У бунинг учун вақт талаб қилиниши мумкинлигини таъкидлаган.
Бундан ташқари, Кулеба F-16 қирувчи самолётлари 2024 йилнинг ёзида Украина осмонида жанг қилишини айтган. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда етказиб беришнинг фақат биринчи тўлқини давом этмоқда.
Аввалроқ АҚШ ҳукумати, шунингдек, Германия, Италия, Нидерландия ва Руминия каби давлатлар ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини мустаҳкамлаш учун Украинага бир миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратишга тайёр эканликларини билдирган эди.
Изоҳ (0)