Тошкентнинг Учтепа тумани ҳокими Фарҳод Абдуллаев лавозимидан озод этилди.
Бу ҳақда 11 июль куни пойтахт ҳокими тегишли қарори имзоланган. Фарҳод Абдуллаев “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” раиси этиб тайинланди.
Туман ҳокими вазифасини ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Жамшид Алимжонов вақтинча бажариб туради.
Фарҳод Абдуллаев Учтепа туманига 2019 йил май ойидан буён раҳбарлик қилиб келаётганди. Ундан аввал, 2017—2019 йилларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳри давлат солиқ инспекцияси бошлиғи бўлган.
Изоҳ (0)