Ўзбекистон фуқаролари Сербияга ишга таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси хабар берди.
![](/static/2024/07/11/sr-4pPapFIu.jpg)
Унга кўра, фуқаролар Сербияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлашга таклиф қилинмоқда. Иш ҳақи 688 евродан бошланади (солиқлар ушлангандан кейин). Шунингдек:
- ёш чегараси 20-50 ёш;
- кафолатланган ойлик иш соати — 200 соат;
- бепул яшаш жойи;
- бепул 3 маҳал овқат;
- тиббий суғурта;
- шартнома якунлангандан сўнг 150 евро бонус.
Номзодларга қуйидаги талаблар қўйилган:
- рус ёки инглиз тилини билиш;
- жисмонан соғлом бўлиш;
- агентлик тўлови (5 БҲМ) ва авиачипта.
Шартнома муддати 2024 йил 10 августдан 10 декабргача.
Рўйхатдан ўтиш (11 июль соат 18:00 га қадар)
Изоҳ (0)