Европа чемпионати финалини бошқарадиган ҳакамлар эълон қилинди.
14 июлдан 15 июлга ўтар кечаси 00:00 да старт оладиган Испания ва Англия ўртасидаги финал ўйинини франциялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.
Франциялик Франсуа Летеске учрашувнинг бош ҳаками бўлса, унга қанотда ватандошлари Сирил Муне ва Меҳди Раҳмуни ёрдам беради. Шимон Марчиняк (Польша) захира ҳаками сифатида қайд этилган.
ВАР тизимида франциялик Жером Брисар ишлайди. Вилли Делажо (Франция) ва Массимилиано Иррати (Италия) ассистентлик қилади.
Изоҳ (0)