Ижтимоий тармоқларда Тошкентда бедарак йўқолган 6 ёшли бола жасади сув билан тўлдирилган қудуқдан топилганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати муносабат билдирди.
Аниқланишича, хизмат кўрсатувчи корхона ишчилари томонидан ёрилган иссиқ сув қувурини таъмирлаш мақсадида ковланган чуқур очиқ ҳолатда қолдирилган ва унинг атрофида хавфсизлик тўсиқлари ўрнатилмаган. Оқибатда юқоридаги нохуш ҳолат юз берган.
Мазкур воқеа юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)