Фарғона вилояти, Қува тумани “Сойгузар” МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-112 Фарғона ҳалқаси автомобиль йўлининг 200-километрида 8 июль куни 10:30 ларда ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 1999 йилда туғилган Р.О. бошқарувидаги Lacetti автомобилида кетаётиб, бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган. Натижада 1988 йилда туғилган ҳайдовчи А.Х. бошқарувидаги “ВАЗ-2101” автомобили билан тўқнашган.
Оқибатда “ВАЗ-2101” автомобиль ҳайдовчиси А.Х. оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Шунингдек, “ВАЗ-2101” автомобиль йўловчиси 1989 йилда туғилган А.Д. ва Lacetti автомобиль ҳайдовчиси Р.О. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Изоҳ (0)