Хитойнинг янги магнатлари нега ўзини оммадан яширади?
Нуфузли The Economist нашри Хитойдаги янги авлод миллиардерлари феноменига эътибор қаратди. Мақолада келтирилишича, мамлакатда эски даврнинг кўчмас мулк ва давлат активлари ҳисобига бойиган магнатлари ўрнини компьютер ўйинлари, аниме ҳамда сунъий интеллектга қизиқувчи, оммадан йироқ юришни афзал кўрадиган ёш ва сирли авлод эгалламоқда.