Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан Россия президенти Владимир Путиннинг мамлакатга ташрифи юзасидан музокаралар яқин келажакда қайта бошланиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Haberturk хабар берди.
“Путин бизга ташриф буюришини кутмоқдамиз. Президентимиз уни аввалроқ таклиф қилганди, ташриф ҳақида гап кетганди. Лекин аввал Россияда, кейин эса бу ерда (Туркияда) сайловлар бўлиб ўтди. Балки яқин кунларда лидерлар бу масалани яна муҳокама қилишар”, — деди Хоқон Фидан.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков “РИА Новости” билан суҳбатда Россия ва Туркия президентлари Остонада музокаралар ўтказишни режалаштирганини айтди. Унинг сўзларига кўра, ҳозир Қозоғистон пойтахтида учрашув ўтказиш имконияти ўрганилмоқда.
Владимир Путин 2023 йил декабрь ойида Туркияга расмий ташриф билан бориши ҳақида маълум қилди. Ражаб Тоййиб Эрдўғон 31 мартдан кейин Путин билан учрашишни кутаётганини айтди. Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков эса учрашув президентларнинг иш жадваллари бир-бирига мос келмагани сабабли қолдирилганини айтганди.
Изоҳ (0)