Афғонистон озодлик фронти Кобул шаҳрида ўз кучларининг икки ҳужуми оқибатида саккиз нафар “Толибон” аъзоси ўлдирилганини маълум қилди.
Маълум бўлишича, биринчи ҳужум 24 июнь куни Кобул шаҳридаги “Толибон” назорат-ўтказиш пунктига қарата амалга оширилган.
Озодлик фронти маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида “Толибон”нинг беш аъзоси ўлдирилган, икки нафари яраланган.
Кобул шаҳридаги иккинчи ҳужумда “Толибон” хавфсизлик кучларининг штаб-квартираси ҳужумга учраган, натижада гуруҳнинг уч аъзоси ўлдирилган ва яна бир “Толибон” аъзоси яраланган, — дейилади хабарда.
Шу куни Шом тумани аҳолиси ушбу ҳудудда портлаш овози эшитилганини маълум қилган. Толибон вакиллари ҳозирча мазкур хабарларга изоҳ бермаган.
Афғонистон Миллий Қаршилик Жабҳаси ҳам 24 июнь оқшомида Кобулнинг 9-округида Толибонга қарши ҳужум уюштирилганини эълон қилган ва ҳужумда икки “Толибон” аъзоси ҳалок бўлганини маълум қилган.
Изоҳ (0)