УЕФА Килиан Мбаппега ниқобда майдонга тушишга рухсат берди.
Франция терма жамоаси ҳужумчиси гуруҳ босқичининг илк турида Австрияга қарши баҳсда (1:0) бурнини синдириб олди. Мбаппе машғулотлар вақтида Франция байроғи ранглари туширилган ниқобда ҳаракат қилган. Бироқ, УЕФА регламентига кўра, футболчи майдонда фақатгина бир хил рангдаги ниқобда бўлиши керак.
Ташкилот Килианга қора рангдаги ниқобда майдонга тушишига рухсат берди.
Футболчи 2-турдан ўрин олган Нидерландияга қарши баҳсни ўтказиб юборган эди.
Гуруҳ босқичининг сўнгги ўйини Польшага қарши баҳсда Мбаппенинг майдонга тушиши кутилмоқда. Учрашув 25 июнь куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)