Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказиш деярли имконсиз бўлиб қолди. Бу ҳақда Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жосеп Боррел маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ўтган ҳафта охири Фаластин анклавидаги энг қонли кунлардан бири бўлган. Унинг таъкидлашича, 100 дан ортиқ фаластинликлар Исроил зарбалари қурбонига айланган.
Фуқаролик жамияти тузилмаси парчаланмоқда, — деди Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Ғазодаги мавжуд вазиятни шарҳлар экан.
Сиёсатчи, шунингдек, можаронинг Ливан жануби ва унинг атрофидаги ҳудудларга тарқалиш хавфидан хавотир билдирган. У ҳар куни инқироз тобора кучайиб бораётганини айтиб, чегаранинг икки томонида (Исроил ва Ливан ўртасидаги) портлашлар кўпаяётганини таъкидлаган.
Боррел Европа Иттифоқининг Ғазо секторида яна бир бор зудлик билан ўт очишни тўхтатишга эришиш учун саъй-ҳаракатларини кучайтиришга чақирган.
Аввалроқ Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Рафаҳда ҲАМАСга қарши шиддатли жанглар фазаси тез орада пасайишини айтган эди. У Ғазодаги жангларнинг интенсив босқичи ҳам тез орада якунланиши билдирган. Нетаньяху шимолдаги вазиятни ҳал қилиш бўйича келишув фақат Исроил шартларига кўра амалга ошишини таъкидлаган. У ҲАМАС билан қисман келишувга тайёрлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)