• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Доғистондаги қуролли ҳужум ҳақида нималар маълум?

    Доғистонда 23 июнь куни кечқурун Махачқалъа ва Дарбанд шаҳрида қуролланган номаълум шахслар православ черковлари, синагогалар ва йўл-патрул хизмати постига ҳужум қилди. Оқибатда 15 дан ортиқ полиция ходими ҳалок бўлди, жангарилар эса ўлдирилди. Доғистонда ҳолат юзасидан уч кунлик мотам эълон қилинди.

    Коллаж: “Дарё”

     

    Республикада жангариларни қўлга олиш ва йўқ қилиш учун аксилтеррор операция режими жорий этилди, ҳар икки шаҳарда кечки пайтгача жанглар давом этди.

    Дарбандда жангарилар соат 17:50 атрофида (Тошкент вақти билан 19:50) полициячиларга қарата ўқ узишни бошлаган, шундан сўнг улар синагогага ўтган. Дастлаб ҳужумчилар оқ рангли Volkswagen Polo машинасида қочиб кетгани маълум қилинган. Кейинроқ Ички ишлар вазирлигининг Доғистон бўйича департаменти H075UТ05 давлат рақами бўлган қора Lada Vesta машинасини қидирувга берган.

    Тахминан Дарбанд билан бир вақтда Махачқалъанинг Магомедгаджиев кўчасида отишма бошланган, қора кийимдаги жангарилар полиция машиналарига қарата ўт очган. Улар рақамсиз қора машинада ҳам ҳаракатланган.

    Кўп ўтмай Махачқалъа синагогасида ёнғин чиққан. Шаҳар раввини қурбонлар йўқлигини айтган. “ТАСС” манбасига кўра, жангарилар хорижий қуролларни, жумладан камида битта ҳужум милтиғини ҳам ишлатган. Шунингдек, улар полициячиларнинг қуроли ва машинасини ҳам қўлга киритган.

    Хавфсизлик кучлари ва жангарилар ўртасидаги отишма ярим тунгача давом этган. Махачқалъа ва Дабанднинг турли ҳудудларида отишма овозлари эшитилган.

    Махачқалъага кириш ва шаҳардан чиқиш йўллари тўсиб қўйилган. Республика Ички ишлар вазирлиги жангарилар шерикларининг шаҳарни тарк этишига йўл қўймаслик учун шундай чоралар кўрилганини айтган. 

    Дарбандда ҳарбий техникалар аниқланган, аксилтеррор операциясига Россия гвардияси ва вертолётлар жалб қилинган. Маҳаллий вақт билан 21:00 атрофида шаҳарнинг марказий қисми электр таъминотидан узилган.

    Маш Telegram канали Махачқалъадаги православ черковида 40 нафар гаровга олинган қолиб кетгани ҳақида хабар берган. Доғистон Ички ишлар вазирлиги гаровга олинганлар ҳақидаги маълумотни тасдиқламаган ва 19 киши “ўз хавфсизлиги учун” черковда “яширингани”, отишма черков ташқарисида давом этаётганини айтган. Кейинчалик одамлар черковдан олиб чиқилган, уларнинг ҳаёти хавф остида эмас.

    Тахминан соат 23:00 да Миллий антитеррор қўмитаси Дарбанддаги аксилтеррор операциясининг фаол босқичи якунлангани ҳақида хабар берган. Ярим тунда Дарбанд сингогасидаги ёнғин ўчирилган.

    Қуролли шахслар ҳақида нима маълум?

    Аксилтеррор операцияси давомида беш нафар жангари ўлдирилган. Доғистон раҳбари Сергей Меликов эса “олти бандит” йўқ қилинганини айтган. Миллий антитеррор қўмитаси маълумотларига кўра, уч нафар жангари Махачқалъада, икки нафари Дарбандда йўқ қилинган. Ҳужум иштирокчилардан бири Махачқалъа черковидаги отишмада ҳалок бўлган.

    Ҳуқуқ-тартибот идоралари версияларидан бирига кўра, жангарилар халқаро террорчилик ташкилоти тарафдорларидир.

    “Ҳужумчиларнинг ҳаракатлари, қичқириғи ва ташқи кўринишидан келиб чиқадиган бўлсак, улар террорчи ташкилотга мансуб”, — дейди РБК нашри манбаси.

    Нашр манбасининг таъкидлашича, бир неча жангари Ички ишлар вазирлигининг маълумотлар базасида ваҳобийлар доиралари билан алоқаси борлиги қайд этилган.

    “Хавфсизлик кучлари ҳужумлар олдиндан режалаштирилганига ишончи комил ва нишонлар диний объектлар бўлгани бежиз эмас – ҳужум йирик православ байрамида (23 июнь Муқаддас Учлик куни нишонланади) амалга оширилган”.
    Фото: “ТАСС”

    Ўлдирилган жангарилардан икки нафари Доғистоннинг Сергокалинский тумани раҳбари Магомед Омаровнинг ўғиллари, яна бир жангари эса унинг жияни, дея хабар бермоқда “Интерфакс” Доғистон ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб. Омаров қўлга олинган ва сўроққа олиб кетилган, у лавозимидан истеъфога чиққан. База Telegram каналининг даъво қилишича, беш нафар жангари ҳам Сергокалинский туманида туғилган ва Омаров ўғлининг террорчилик гуруҳига аъзо бўлган.

    Расмийлар муносабати

    Доғистондаги ҳужумдан кейинги дастлабки аксилтеррор операцияси режими жорий этилди. Тезкор штаб тузилиб, аҳолидан зарурат бўлмаса, кўчага чиқмаслик сўралди. Россия Тергов қўмитаси “теракт” (Жиноят кодексининг 205-моддаси) моддаси бўйича иш қўзғатди.

    Доғистон раҳбари Сергей Меликов Дарбанд ва Махачқалъадаги ҳужумларни минтақадаги вазиятни беқарорлаштиришга уриниш деб атади ва фуқароларни хотиржамликка чақирди. Махачқалъа мери Юсуп Умавов фуқароларга мурожаатида терактдан сўнг хавфсизлик кучларининг ҳаракатлари “маълум ноқулайликлар ва чекловлар” келтириб чиқариши мумкинлигини айтган ва буни тушунишни сўради. Доғистон пойтахтидаги кўнгилочар тадбирлар бекор қилинди.

    Доғистондан Давлат думаси депутати Абдулҳаким Гаджиев республикадаги ҳужумлар ортида Украина ва НАТО мамлакатлари разведка хизматлари туриши мумкинлигини айтди. 

    “Чунки биз Шимолий ҳарбий округда (урушда) барча жабҳаларда муваффақиятга эришмоқдамиз, демак мамлакатимиз ичидаги вазиятни силкитиш керак”, — деди у “Россия-24” телеканалида.

    Гаджиевнинг баёнотига жавобан Запорожье вилояти сенатори Дмитрий Рогозин депутатдан ҳар бир терактни “Украина ва НАТО” билан боғламасликни сўради.

    “Агар биз миллий ва диний муросасизлик, нафрат ва русофобия билан боғлиқ ҳар бир терактни Украина ва НАТОнинг ҳийла-найранглари билан боғласак, бу бизни катта муаммоларга олиб келади, деб ҳисоблайман”, — деди у.

    Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг айтишича, Доғистонда содир бўлган воқеа “ёвуз провокация ва динлар ўртасида ихтилоф қўзғашга уриниш”га ўхшайди.

    “Бу қабиҳ жиноятларни содир этганларнинг на иймони, на миллати, на эркаклик қадр-қиммати бор. Уларни жойида йўқ қилиш керак”, — деди республика раҳбари ўзининг Telegram-каналидаги мурожаатида.

    Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев биринчилардан бўлиб россиялик ҳамкасби Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди ва кучишлатар тузилмалари орқали ёрдам таклиф қилди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Путинга ҳамдардлик билдирди.
    Ўзбекистон етакчиси Доғистондаги террорчилик ҳужумларини қатъий қоралади ҳамда ушбу таҳдидларга қарши курашда тегишли тузилмаларнинг фаол ҳамкорлигини давом эттиришга тайёрлигини билдирди, — дейилади хабарда.
    24.06.2024, 09:14   Изоҳ (0)   25767
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Crocus’даги теракт бўйича тергов доирасида ҳибсга олинганлар 20 нафарга етди — Россия ФХХ

    24.05.2024, 18:51

    Доғистонда қуролланган шахслар синагогага ўт қўйиб, полиция ходимларига ҳужум қилди (видео)

    23.06.2024, 21:40

    Севастополда ракета ҳужуми: 4 киши ҳалок бўлди, 150 га яқин одам жароҳатланди (видео)

    23.06.2024, 23:57

    Нигерия шимолида теракт уюштирган қуролли гуруҳлар 100 дан ортиқ фуқарони ўғирлаб кетди

    24.06.2024, 08:51

    Исроил Фаластин давлатини тан олганларга санкция қўлламоқчи 

    23.06.2024, 23:10

    “Ҳизбуллоҳ” Байрутдаги аэропортда Эрон қуролларини сақламоқда — ОАВ 

    23.06.2024, 22:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Россия Покровскни қуршаб олишга уринмоқда – Британия разведкаси

    Дунё | 3 август, 11:30

    Путин полицияга банк ҳисобларини суд қарорисиз музлатиш ваколатини берди 

    Дунё | 3 август, 10:55

    Тошкентдаги Mangal fest’да бир гуруҳ кишилар ўзаро дўппослашди

    Ўзбекистон | 3 август, 10:35

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.