Европа Комиссияси Американинг Apple Inc компаниясини App Store дўконидаги рақобатни чеклашда айблади.
EК пресс-релизига кўра, регулятор Apple янги Рақамли бозорлар тўғрисидаги қонун (DMA — Digital Markets Act) бўйича ўз мажбуриятларини бажармаётганини аниқлаган. Унга кўра компания дастур ишлаб чиқувчиларга фойдаланувчилардан ҳақ олмасдан ташқи ресурсларга “йўналтириш” имкониятини бериши керак.
Apple DMA бўйича айб қўйилган биринчи компания бўлди.
Европа Комиссияси Apple томонидан иловаларни ишлаб чиқувчилардан фойдаланувчиларни App Store орқали жалб қилиш учун олинадиган тўловларни “заруратсиз” деб атади.
Регулятор, шунингдек, компанияга нисбатан янги тергов бошлади, унинг бир қисми сифатида у учинчи томон иловалари ва илова дўконларини юклаб олиш бўйича сиёсати DМА’га мос келадими ёки йўқлигини текширмоқда.
Агар компания DМА‘ни бузганликда айбдор деб топилса, у глобал даромаднинг 10 фоизигача жаримага тортилади.
Изоҳ (0)