Ўзбекистонда мактабни тўлиқ тамомлай олмаган беш мингдан зиёд фуқаронинг ўрта таълим олиш ҳуқуқи таъминланди, деб хабар бермоқда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги.
Унга кўра, турли сабабларга кўра ўз вақтида умумий ўрта таълим олиш имкониятига эга бўлмаган, яъни мактабни тўлиқ тамомлай олмаган фуқароларга экстернат тартибида якуний давлат аттестацияларини топшириш тизими яратилган. Жорий йилда экстернат тартибида якуний давлат аттестацияларини топшириш учун 8038 нафар фуқаро мурожаат этган.
Экстернат тартибида якуний давлат аттестациялардан муваффақиятли ўтган 611 нафар фуқарога 9 йиллик таянч ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома ҳамда 4689 нафар фуқарога 11-синф ҳажмида умумий ўрта таълим тўғрисида шаҳодатномалар берилди.
Изоҳ (0)