Прагадаги ёқилғи қуйиш шохобчасида номаълум эркак пичоқ билан олти кишига ҳужум қилди.
Шифокорлар уч нафар жабрланувчига тиббий ёрдам кўрсатди, улардан бири касалхонага юборилди, ҳужумчи қўлга олинди, деб хабар берди полиция матбуот хизмати.
“52 ёшли эркак 19 июнь чоршанба куни Аргентина кўчасида жойлашган ёнилғи қуйиш шохобчасида олти кишига пичоқ билан ҳужум қилди, икки киши енгил жароҳат олди, яна бир киши танасининг юқори қисмидан кесилган жароҳатлар олиб, касалхонага жўнатилди. Унинг ҳаёти хавф остида эмас”, — дейилади хабарда.
Аниқлик киритилишича, полиция ҳужумчини қўлга олган, унинг хатти-ҳаракатига нима сабаб бўлганига аниқлик киритилмоқда.
Изоҳ (0)