Саида Мирзиёевага дипломатик ваколатхоналар фаолиятини таҳлил қилиш топширилди
Хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолияти бўйича кўп эътирозлар билдирилган. Беларусьдаги элчи инвестиция ва ташқи савдо масалаларига бефарқлиги учун лавозимидан озод этилган. Президент раислигидаги видеоселектор йиғилишида Франция, Австрия, Испания, Италия, Уммон, Индонезия, Малайзия ва Сингапурдаги элчиларнинг фаолияти ҳам етарли даражада кўринмаётгани айтилди.