Ҳиндистоннинг IndiGo авиакомпанияси 17 августдан Деҳли—Тошкент—Деҳли йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновлари сонини ҳафтасига тўрт мартадан етти мартагача оширади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар қилди.
Шундай қилиб, парвозлар ҳар куни Airbus 320 русумидаги самолётларда амалга оширилади. Бунга қадар Ҳиндистон авиакомпанияси душанба, сешанба, пайшанба ва шанба кунлари парвозларни амалга оширарди.
IndiGo — бош қароргоҳи Гургаонда (Ҳиндистон) жойлашган ҳинд хусусий арзон авиакомпанияси. Компания доимий рейслар ва самолётлар сони бўйича мамлакатдаги энг йирик авиаташувчи ҳисобланади.
Ушбу авиакомпания 2023 йил 22 сентябрдан Ўзбекистонга мунтазам парвозларни бошлаган.
Изоҳ (0)