Хитой шарқидаги Фуцзян провинциясида узоқ давом этган ёғингарчилик оқибатида 9 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилувчи Гуанчжоу шаҳри ва яна икки йирик шаҳар ҳамда 11 та туманда сув тошқинлари содир бўлди.
Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси маҳаллий ҳокимият маълумотларига таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, 11 та дарё ўз қирғоғидан чиқиб кетган, сув тошқини зоналарида сув сатҳи 3,65 метрга етган, ҳудудларда темирйўл ҳаракати қисман тўхтатилган.
Сув тошқинлари оқибатида 179,8 минг киши бевосита жабр кўрди, деярли 36 минг киши эвакуация қилинди, деб хабар бермоқда телеканал.
Фуцзян провинциясида 9 июндан бери момақалдироқ ва кучли шамол билан бирга ёмғир ёғмоқда. Расмийлар табиий офатлар хавфидан огоҳлантирмоқда.
Ҳудудлардаги қутқарув ишларига ҳарбийлар жалб қилинган.
Изоҳ (0)