Ўзбекистонда илк бор мукофот жамғармаси 166 минг АҚШ долларини ташкил этадиган “Uzchess Cup” турнири ўз якунига етди.
8-турдан кейин “Masters” турнирида ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов ҳамда Нодирбек Ёқуббоев пешқадам бўлиб турган эди.
Сўнгги турда Нодирбек Абдусатторов ва Алексей Сарана ўртасида бўлиб ўтган баҳсда ғолиб аниқланмади. Нодирбек Ёқуббоев эса рақиби Ю Янгйи билан қийин кечган учрашувда ғалаба қозонишга ҳаракат қилди, аммо ўйин дуранг билан якунланди. Шундай қилиб, Нодирбек Ёқуббоев қўшимча коэффициентлар ҳисобига турнирни биринчи ўринда якунлади. Нодирбек Абдусатторов иккинчи ўринни қўлга киритди.
“Challengers” гуруҳида қатнашаётган Шамсиддин Воҳидов сўнгги 9-турда Абҳижеет Гупта устидан ғалаба қозонди ва ушбу гуруҳ ғолиблигини қўлга киритди. Мусобақада Шамсиддин 6,5 очкони қўлга киритди.
Шамсиддин Воҳидов мусобақадаги муваффақиятли юришидан сўнг рейтинг очколарини яхшилаб олди ва онлайн рейтингда жаҳоннинг энг кучли 100 та шахматчилар рўйхатига кирди.
Изоҳ (0)