Тошкент туманида ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Тошкент туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда “М.Э.” МЧЖ раҳбари Н.И. МЧЖга қарашли иссиқхонани марказлаштирилган коммунал сув таъминоти тизимига ўзбошимчалик билан улаб, 267,9 миллион сўмлик ичимлик сувидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Тошкент вилоятида 618,4 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқлангани, Самарқандда 1 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иккита иссиқхона фош бўлгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)