Машҳур ирландиялик MMA жангчиси ва енгил вазн тоифасида собиқ икки карра UFC чемпиони Конор Макгрегор ҳамда 70 кг вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Майкл Чендлер ўртасидаги жанг расман бекор қилинди.
Маълумот учун, Макгрегор ва Чендлер ўртасидаги жанг 29 июнь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган UFC-303 турнири доирасида бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ Конорнинг жароҳати сабабли бу жанг бошқа муддатга қолдирилди.
Журналист, Ариел Ҳелванининг сўзларига кўра, Макгрего—Чендлер қарама-қаршилиги август ёки сентябрда бўлиб ўтиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Макгрегор бундан олдин Дастин Порьега қарши иккита жанг ўтказган: 2021 йил январида ирландиялик спортчи иккинчи раундда нокаут билан ютқазган, ўша йилнинг июль ойида Конор жангда чап оёғини синдириб олади ва жангда яна техник нокаут билан мағлубиятга учрайди.
Изоҳ (0)