Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида 1,1 млрд сўмлик кредитни ўзлаштирган МЧЖлар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган терговга қадар текширувда “Н.Б.” МЧЖ ва “К.Н.” деҳқон хўжалиги раҳбари Д.Б., “Н.З.” МЧЖ раҳбари Б.Д. ва бошқалар тижорат банки ҳудудий филиалидан ажратилган кредит эвазига бурғилаш ускуналарини сотиб олмасдан, расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали жами 1,1 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)