АҚШ Мудофаа вазирлигининг Мудофаа илғор тадқиқот лойиҳалари агентлиги (DARPA) Slingshot Aerospace компанияси билан Ер орбитасидаги ҳарбий сунъий йўлдошларни аниқлашга қодир сунъий интеллект (АI) тизимларини сотиб олиш бўйича шартнома тузди.
Бу ҳақда компаниянинг маълумот ва сунъий интеллект бўйича директори Дилан Кеслерга таяниб Defence Оnе портали хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Аgata деб номланган тизим космик кемалар траекториясини таҳлил қилиш асосида улар орасида ҳарбий мақсадларда, шу жумладан, разведкада фойдаланиладиганларини аниқлашга қодир.
Кеслернинг таъкидлашича, ушбу усул туфайли Россиянинг “Луч” сунъий йўлдоши 2015 йилда маълумотни махфий тарзда қўлга киритиш учун Американинг Intelsat сунъий йўлдошларига атайлаб яқинлашганини аниқлаш мумкин.
Кеслернинг қўшимча қилишича, Пентагон Россия Федерацияси ва Хитойнинг сунъий йўлдош туркумларининг кўпайишидан хавотирда, чунки уларнинг баъзи космик кемалари ҳарбий техникани ташиш имкониятига эга.
Изоҳ (0)