Туркияда 4 июнь куни ўқув ҳарбий самолёти ҳалокатга учраши оқибатида 2 нафар учувчи ҳалок бўлган. Бу ҳақда Туркия Миллий мудофаа вазирлиги ҳисоботига асосланиб, Anadolu нашри хабар берди.
Туркия Миллий мудофаа вазирлиги маълум қилишича, ҳалокатга учраган техника SF-260D типидаги самолёт бўлган. У Кайсери шаҳридаги 12-ҳаво транспорти базасидан йўлга чиққан. Парвоздан бир қанча муддат ўтгач, номаълум сабабга кўра қулаб тушган.
Назоратни йўқотган самолёт қишлоқ хўжалиги даласига келиб тушган. Портлаш юз бериб, учувчилар ҳалок бўлган.
Расмийлар ҳодиса юзасидан текширув ишлари бошланганини маълум қилишган. Бахтсиз ҳодиса сабабларини аниқлаш учун парчаланиб кетган самолётнинг қисмларини тўплашга киришилган.
Самолёт ҳалокати ҳақида дастлаб маҳаллий аҳоли вакиллари хабар берган. Портлашдан сўнг кўтарилган қора тутун туфайли ҳалокат жойини аниқлаш қийинчилик туғдирмаган.
Изоҳ (0)