• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Россияда ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари сони кескин камайди

    Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари сони бугунги кунда 1 миллион нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов “Севимли” телеканали журналистига берган интервьюсида маълум қилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Унинг билдиришича, Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифида икки давлат раҳбари меҳнат муҳожирларининг умумий сони бўйича бир хил маълумотни айтди — бугунги кунда Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик мигрантлари сони бир миллион нафарга тенг.

    Статистик маълумотларга қараганда, Россияда 2016 йилгача ўртача 4 миллиондан ортиқ, ҳатто 6 миллионга яқин муҳожир меҳнат қилар эди.

    “Бу дегани агар 2016 йилгача энг кам статистикани, яъни 4 миллионни оладиган бўлсак ҳам, камида 3 миллион муҳожиримиз юртимизга қайтди. Мана шу кўрсаткичнинг ўзи ҳам мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар самарасини кўрсатади, деб биламан”, — деди Асадов.

    10 май куни президент раислигидаги видеоселектор йиғилишида 2024 йилнинг январь март ойларида меҳнат миграциясидан 58 минг нафар, апрелда 57 минг нафар фуқаро қайтиб келгани маълум қилинганди. Йил охиригача яна 250-300 минг киши қайтиши прогноз қилинмоқда. Қайтган фуқароларни ишга жойлаштириш юзасидан топшириқлар берилган.

    Президент матбуот котибининг қайд этишича, Бухородаги ташриф чоғида давлат раҳбари биринчи навбатда, ишсизлар сонини камайтириш, шу билан бирга кам даромадли аҳолини даромадларини кўпайтириш бўйича стратегик вазифаларни белгилаб берган.

    Тадбиркорлик соҳасининг ривожланиши учун Бухоро вилоятига турли молиявий ресурслар жалб қилган ҳолда 10 триллион миқдордаги кредит ресурсларни ажратиш ва турли хил инфратузилмавий лойиҳаларга 160 миллион доллар ажратиш топшириғи берилди.

    “Бухоро вилояти аҳолиси 2 миллиондан сал кўпроқ. Шундан 55 мингта расман ишсиз фуқаро бўлса, 67 минг нафар меҳнат мигранти бор”, — дейди Асадов.

    Унинг таъкидлашича, президент халқ билан мулоқот қилишни жуда яхши кўради ва бу хусусиятларини меҳнат фаолиятининг илк кунларидан кузаца бўлади.

    “Ирригация институтига проректор бўлганларида ҳам асосий вақтларини талабаларнинг муаммоларини ечиш билан банд бўлганлар, кейинчалик меҳнат фаолиятларини оладиган бўлсак, Мирзо Улуғбек туманида, Жиззах вилоятида Самарқанд вилоятида ҳоким ва 14 йил бош вазир бўлганларида ҳам фақат ҳудудларга чиқиб, оддий аҳолини қийнаётган масалаларга ечим топиш билан шуғулланганлар”, — дейди президент матбуот котиби.

    Шавкат Мирзиёев имкон қадар йил давомида энг камида бир ёки икки марта ҳар бир ҳудудга чиқиб, иқтисодий ижтимоий ривожланишини кузатишга ҳаракат қилади.

    03.06.2024, 16:40   Изоҳ (1)   19755
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. eldorqurbonov707@gmail.com / 03.06.2024, 18:28

      Шерзодбек Россиядан кайтганлар бошка давлатларга ишга кетяпти , буни хам бир хисоблаб куринг .

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Москвада меҳнат мигрантлари қанча пул ишлаб топади?

    05.03.2024, 15:18

    Россияда мигрантлар билан шартнома тузиш муддати 2 йил билан чекланиши мумкин

    26.03.2024, 14:05

    Ўзбекистонга қайтиб келаётган меҳнат мигрантлари ҳақида маълумот берилди

    10.05.2024, 13:59

    Россияда меҳнат ҳуқуқлари бузилган мигрантлар қандай йўл тутиши зарур? 

    13.05.2024, 18:20

    Рус тили имтиҳонидан ўта олмаган мигрантлар сони 10 баробар ошди — Россия таълим вазирлиги

    03.06.2024, 11:20

    Ўзбекистон тамаки маҳсулотлари Саудия Арабистонига экспорт қилинади

    03.06.2024, 16:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.