Фарғона вилоятида яшовчи (аёл) Р.М. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ўзининг номига номаълум сабабларга кўра 6,5 млн сўм пуллари фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Тошкент вилоятида яшовчи муқаддам судланган М.Э. содир этганлиги аниқланди.
Унга кўра, М.Э. жабрланувчи Р.М. билан Telegram орқали танишиб, унга ўзини банк ходими сифатида таништириб, унга фоизсиз кредит олиб беришини айтиб, сохта ҳавола ёрдамида унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган ва 6,5 млн сўм пулларини ўзининг банк картасига ўтказиб олганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан М.Э.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)