Швеция полицияси Стокгольмда Ғазо секторида исроилликларнинг ҳаракатларига қарши талабалар намойишининг 15 га яқин иштирокчисини ҳибсга олди.
Акция Стокгольмдаги Қироллик технология университети биноси ёнида бўлиб ўтган. Маълумотларга кўра, 15 нафар шахс қўлга олинган, уларнинг барчаси рухсат этилмаган оммавий йиғилиш орқали жамоат тартибини бузишда айбланган.
Бундан ташқари, баъзиларига вандализм ва ниқоб тақиш тартибини бузиш бўйича айб қўйилган.
Намойишга Христиан Демократик партияси раҳбари Абба Бушнинг Қироллик технология университетига ташрифи сабаб бўлди, у бир кун аввал Европарламентга сайловлар олдидан кампания пайтида мусулмон давлатларидан келган муҳожирларни ўз ватанларига депортация қилиш зарурлигини эълон қилганди.
Изоҳ (0)