Эрон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар эътиборини Париждаги Олимпиада ўйинлари бошланишидан олдин Ғазода ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этиш зарурлигига қаратди.
Бу ҳақда 29 май чоршанба куни Ислом инқилоби асосчиси Имом Ҳумайний мақбарасига ташрифи чоғида Эроннинг спорт ва ёшлар вазири Кумарс Ҳошимий маълум қилди.
“ШҲТга аъзо давлатлар спорт вазирлари йиғилишида Эрон Париждаги Олимпиада ўйинлари бошланишидан олдин фаластинлик спортчиларнинг ўйинларда қатнашиши учун халқаро ҳамжамият Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишни эълон қилиши кераклигини маълум қилади”, - дейилади унинг чиқишида.
Аввалроқ Исроил Миллий хавфсизлик кенгаши Ғазодаги жанглар яна камида 7 ой давом этишини маълум қилганди.
Изоҳ (0)