Украина ва Португалия 2024 йилда Лиссабон томонидан Киевга жами 126 миллион евро миқдорида ҳарбий ёрдам ажратишни назарда тутувчи хавфсизлик шартномасини имзолади.
Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский офиси сайтида маълум қилинган.
“Лиссабонда Украина президенти Владимир Зеленский ва Португалия бош вазири Луис Монтенегру хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик бўйича икки томонлама шартнома имзолади. Португалия бу йил Украинага камида 126 миллион евро миқдорида ҳарбий ёрдам ажратади”, — дейилади хабарда.
Аниқлик киритилишича, Лиссабон F-16 қирувчиларининг халқаро коалициясида, денгиз коалициясида, шунингдек, Киев учун йирик калибрли ўқ-дорилар харид қилиш дастурларида ҳамда Украина ҳудудини миналардан тозалаш ҳаракатларида иштирок этишини тасдиқлаган.
Украина раҳбари келишув 10 йилга мўлжалланганлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)