Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги об-ҳаво шароити сабаб Қозоғистонда бўлиб турган ўзбекистонликларга огоҳлантириш билан чиқди.
Сўнгги кунларда Қозоғистон ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совиши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келмоқда.
Шунингдек, яқин ҳафталар давомида ҳам совуқ ҳаво ҳарорати сақланиб қолиши сабабли республика даражасидаги автойўлларда ҳаракатланиш чекланган.
Хусусан, 25 май куни республика аҳамиятига эга Екатеринбург—Олмаота автомобиль йўлининг 1080-1140-километрлари барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати учун чекланди.
Шу муносабат билан агентлик ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, хавфсиз транспорт воситаларидан фойдаланишни, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмасликни сўради.
Изоҳ (0)