Навоий вилояти Кармана туманидаги 30-мактабнинг дарс вақтида чўмилишга борган 6-синф ўқувчиларидан бири чўкиб кетди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.
Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси жамоаси мазкур бахтсиз воқеа натижасида вафот этган ўқувчининг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради, — дейилади хабарда.
Апрель бошларида Тошкентнинг Чилонзор туманидан оқиб ўтувчи Бўрижар каналида 3 киши чўкиб кетгани тўғрисида хабар берилганди. Январь ойи ўрталарида эса Сирдарёда ўқувчилар бўлган Gentra каналга тушиб кетиши оқибатида эгизаклар сувда ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)