“Байер”нинг 21 ёшли ярим ҳимоячиси Флориан Вирц 2023—2024 йилги мавсумда Европа Лигасининг энг яхши ёш футболчиси деб топилди, деб хабар бермоқда УЕФА расмий сайти.
Вирц бу совринни кетма-кет иккинчи бор Европа Лигасида қўлга киритди. Немис ярим ҳимоячиси еврокубок ўйинларида ажойиб ўйин кўрсатди ва Германия клубига финалга қадар ёрдам берди. Финалда Леверкузен клуби “Аталанта”га ютқазди.
2023—2024 йилги Европа Лигасининг 11 ўйинида Вирц 4 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Ярим ҳимоячи 3-турда “Карабах” билан ўйинда учта голли узатмани амалга оширди. “Байер” рақибини 5:1 ҳисобида мағлуб этган ўйинда Вирц гол ҳам урди.
Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 110 миллион еврони ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, “Байер” тарихда илк бор Германия чемпиони бўлди. Алонсо шогирдлари Германия кубоги ғолибига ҳам айланиши мумкин, улар финалда “Кайзерслаутерн” билан ўйнайди. Ўйин бугун, 25 май куни бўлиб ўтади
Изоҳ (0)