“Ал-Ҳилол” футболчиси Неймар янги мавсум бошини ўтказиб юборади.
Бразилиялик жароҳатидан тузалишда давом этмоқда. Неймар “Ал-Ҳилол”га ўтгач, 3 та ўйин ўтказганидан сўнг, жароҳат олганди.
“Неймардаги каби жароҳатлардан тикланиш, одатда, 10-11 ой давом этади. У янги мавсум бошини ўтказиб юборади.
Сентябрь ёки октябрда Неймарни яна майдонда кўришимиз мумкин бўлади”, — дейди “Ал-Ҳилол” бош мураббийи Жорже Жезуш.
Эслатиб ўтамиз, футболчи 2023 йилнинг октябрь ойида ЖЧ—2026 саралашидан ўрин олган Бразилия ва Уругвай ўртасидаги баҳсда тиззасидан жароҳат олганди.
Изоҳ (0)