Россия президенти Владимир Путин 16—17 май кунлари стратегик ҳамкорлик ва шерикчилик борасида учрашув ўтказиш учун Хитойга боради. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабарига таяниб, “ТАСС” нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, ушбу ташриф Владимир Путиннинг сайловдаги ғалабасидан кейинги илк хорижий сафари бўлади. Россия ҳукумати ушбу сафардан катта мақсадларни кўзлагани хабар қилинган.
Ўтган йили Хитой раҳбари Си Цзиньпин ўз лавозимига қайта тайинланиши ортидан илк хорижий сафарини Россияга амалга оширган эди. Владимир Путиннинг сўнгги сафари ҳам ушбу анъанага жавоб тариқасида амалга оширилаётгани билдирилган.
“Хитой раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан Россия Федерацияси президенти Владимир Путин 2024 йилнинг 16—17 май кунлари давлат ташрифи билан Хитой Халқ Республикасида бўлади”, — дейилади Кремль хабарида.
Дипломатик протоколга мувофиқ, давлат ташрифи халқаро ташрифлар орасида энг юқори даражали ҳисобланади. Москва ва Пекинни эса кенг қамровли шериклик ва стратегик ҳамкорлик ришталари боғла туради.
Хитойда давлат раҳбарлари олий даражадаги учрашувлар ва музокаралар ўтказиш маълум қилинган. Улардан ўрин оладиган мавзулар маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)